Юртимизда Ватан ҳимоячилари куни кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда.
Ички ишлар вазирлиги академияси ташаббуси билан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида ватанпарварлик марши уюштирилди.
Таълим масканининг асосий кириш йўлагидан бошланган тадбир “Интизор” кўчаси бўйлаб “Катта Қорасув” маҳалласигача давом этди. Оркестр ижросидаги тантанавор куйлар, офицер ва курсантларнинг жанговар сафда юриши пойтахтимиз аҳли ва меҳмонлари томонидан катта қизиқиш билан олқишланди.
Тадбир она юртимиз тинчлиги, халқимизнинг осуда ҳаёти ва фаровонлигини таъминлашни мақсад қилган ёшларни янги марралар сари руҳлантирди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати