Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ватанпарвар ёшлар – мамлакатимиз таянчи

21 Декабрь 2022, 07:12

1190

Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида “таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир”, деб таъкидлади. Шу маънода, ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол вояга етказиш таълим-тарбия жараёнининг муҳим мезони саналади.

Мазкур устувор вазифалардан келиб чиқиб Ички ишлар вазирлиги академиясида навбатдаги очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Ёшларни юртга дахлдорлик ва маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг танлаган касбига садоқати ва ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш мақсадида ўтказилган тадбирга Ички ишлар вазирлигининг Сирдарё вилоятидаги академик лицейи ўқувчилари таклиф қилинди.

Очиқ эшиклар куни давомида ўқувчилар таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар ва замонавий имкониятлар билан таништирилди. Ички ишлар органи бўлишни мақсад қилган ўғил-қизлар Академияга кириш имтиҳонлари, курсантларнинг кун тартиби, ўқув жараёнлари, касбий ва жанговар-жисмоний тайёргарликка қаратилган машғулотлар, шунингдек иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган янгиликлар ҳақида бой таассуротга эга бўлишди.

– Тадбир лицейимизнинг битирувчи босқич курсантлари учун айни муддао бўлди, – дейди Шерзод Маҳмудов. – Бу ердаги замонавий шароитларга ҳаммамиз ҳавас қилдик. Айниқса саф майдони, Маънавият ва маърифат маркази, спорт комплекси, овқатланиш ва турар жой масканлари кўркам тарзда жиҳозланган. Ватанпарварлик бурчаги, экспонатларга бой музейни томоша қилиш асносида кўплаб маълумотлар олдик.

   Мулоқот тарзида ўтган тадбир сўнггида аълочи курсантлар билан учрашув ташкил қилиниб, Академиядаги ислоҳотларга бағишланган видеоролик намойиш қилинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech