Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ватанпарвар ёшлар беллашуви

23 Август 2023, 10:08

797

Замонавий билимларни пухта эгаллаган, дунёқараши кенг, жанговар ва жисмоний жиҳатдан чиниққан, ватанпарвар, мард ва жасур ёшлар мамтакатимизнинг қудратли таянчидир.

ИИВ Ўқув-дала марказида ўтказилган беллашув ички ишлар органи ходими бўлишни мақсад қилган курсантларнинг ҳарбий хизмат тайёргарлиги фанидан эгаллаган амалий кўникмаларини синовдан ўтказди. Беллашув “АКМ” қуролини қисмларга ажратиш ва йиғиш”, “автомат ўқдонини кўзнинг очиқ ва бойланган ҳолатида ўқлаш”, “жанговар қуролдан нишонга ўқ отиш” шартларидан иборат бўлди.

Ҳарбий тайёргарлик кафедраси ўқитувчилари томонидан курсантларнинг иштироки баҳолаб борилди. Унга кўра, “Калашников” автоматини қисмларга ажратиш ва йиғишда 110-гуруҳ курсанти Азизбек Исломов биринчи ўринни эгаллаган бўлса, ўқдонни ўқлаш баҳсида 113-гуруҳ курсанти Хуршидбек Фозилов энг яхши натижани қайд этди. Ушбу шартни кўзи бойланган ҳолда бажариш ҳар бир иштирокчидан юқори уқув ва тайёргарликни талаб этиши, табиий. Бу жабҳажа тенгдошларини ортда қолдирган 136-гуруҳ курсанти Шоҳижаҳон Бахтиёров вазифани аъло даражада уддалади. Ниҳоят, сўнгги баҳсда 101-гуруҳ курсанти Асадбек Бафоев энг кўп очко жамҳарган ҳолда “нишонга ўқ отиш” шарти ғолиби бўлди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech