Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Ватанга қасамёд” монументига гул қўйилди

14 Январь 2022, 09:01

1964

Пойтахтимиздаги “Ватанга қасамёд” монументи жой олган майдон бугун ҳар қачонгидан гавжум бўлди.

Олий ҳарбий таълим муассасалари қатори, Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ҳам монумент пойига гул қўйишди. 

– Ушбу маскан юртдошларимиз учун қутлуғ қадамжога айланган, – дейди ИИВ Академияси Ўқув-саф қисми офицери, подполковник Мурод Содиқов. – Жонажон юртимизни ҳимоя қилиш Ўзбекистонимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг энг шарафли вазифасидир. Масканга келган ёшлар, энг аввало, Ватанга садоқат, мардлик, жасорат, буюк аждодларимизга ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини ҳис этадилар. Шу маънода, ёш авлод камолотида “Ватанга қасамёд” монументининг маънавий-тарбиявий аҳамияти беқиёс.

Кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлаштирилган ўқув масканлари ўқувчи ёшлари иштирок этган тадбир давомида курсантлар Қуролли Кучлар музейини томоша қилишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech