Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ватан куйчиси эди...

26 Декабрь 2021, 04:12

1608

Халқимизнинг суюкли фарзанди, атоқли шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов, чинакам маънода, она Ватанимиз куйчиси эди. Миллий адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган ижодкор ҳаёт бўлганда ҳозир 85 ёшни қарши оларди.

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган маънавий-маърифий кеча буюк сўз соҳибининг ҳаёти ва ижодига бағишланди. Тадбир аввалида ўқув даргоҳи бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ҳусниддин Давронов сўз олиб, шоирнинг халқимиз маънавиятини юксалтириш йўлидаги улкан хизматларини эътироф этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Бурхон муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида миллий адабиётимиз дарғаларининг бой адабий меросини ўрганиш ва келгуси авлодларга етказиш борасида эзгу ишлар ҳақида тўхталди. “Устозимиз Эркин ака халқимизни, она Ватанимизни, истиқлол инъом этган неъматларни жондан ортиқ севарди. У ўзбек шеъриятини янги  тараққиёт босқичига олиб чиқди, қимматли асарлари, ибратли ҳаёти билан ёш авлод таълим-тарбиясига катта ҳисса қўшди”, - деди у.

Тадбирда халқ шоирининг ижодий меросида тараннум этилган эзгу ғоя ва фалсафий қарашлар, хотирасини абадийлаштириш мақсадида амалга оширилаётган хайрли чора-тадбирлар тилга олинди. Унинг кўнгилга яқин шеърларидан намуналар ўқилди. Иқтидорли курсантлар томонидан “Олтин девор” спектаклидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech