Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ВАТАН ҲИМОЯСИ ШАРАФЛИ ВА МУҚАДДАСДИР

15 Январь 2025, 09:01

228

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўттиз уч йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ИИВ академиясида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Соҳа ходимлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, магистратура тингловчилари иштирок этган тадбирда ўқув даргоҳи бошлиғи, полковник Рустам Хатамов йиғилганларни самимий табриклади.

Байрам нутқида мамлакатимизда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар эътироф этилди. Мураккаб геосиёсий шароитда миллий ўзлигимизни асраш, мафкуравий хуружлардан огоҳ бўлиш, ёшларимизнинг ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Академия бошлиғи давлатимиз раҳбарининг байрам табригидаги устувор йўналишлардан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчилар олдида турган долзарб вазифаларга эътибор қаратди.

Буюк аждодларимизнинг умр йўли, жасоратга тўла ҳаёти ёшларимиз учун чинакам ибратдир. Ёшларни ватанпарвар, фидойи шахс этиб тарбиялаш учун улар қалбидаги юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтиришмиз керак. Зеро, Президентимиз бугунги кунда барчамиз Ватан ҳимоячиси бўлишимиз зарур, дея бежиз айтмадилар, – деди ўқув даргоҳи раҳбари.

Тадбирда самарали хизмат фаолияти билан намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазирлигининг идоравий мукофотлари, махсус унвонлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари, ватан посбонларини мадҳ этган куй-қўшиқлари тадбирга якун ясади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech