ИИВ Академиясида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланди.
Тадбирда тизим фахрийлари, истеъфодаги полковниклар Давлат Юсубов, Анвар Девятов, Абдуғаффор Ортиқов ва Тоҳир Соатовлар иштирок этишди.
Меҳмонлар тинчлик ва осойишталик йўлида хизмат қилишнинг аҳамияти хусусида тўхталдилар. Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш баробарида, мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг мустаҳкам кафолати бўлаётгани таъкидланди.
Курсант ёшлар фахрий устозларининг ибратли ҳаёти мисолида Ватан ҳимояси энг муқаддас бурч ва шарафли вазифа эканлигини, тинчликдан улуғ неъмат бўлмаслиги, халқимиз манфаатларига хизмат қилиш инсонга улкан фахр ва ифтихор бағишлашини яна бир карра англадилар.
Шу куни тадбир меҳмонларига Академиянинг 25 йиллиги муносабати билан чоп этилган рисолалар тақдим қилинди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати