
Куни кеча Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри Баҳодирлар ўйини бўйича жаҳон кубоги ва тош кўтариш бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.
Нуфузли спорт тадбирида дунёнинг 20 га яқин давлатидан турли ёш тоифасидаги 400 нафардан зиёд маҳоратли полвонлар қатнашди.
Жаҳон баҳсларининг тош кўтариш баҳсларида ИИВ академияси вакиллари ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Хусусан, Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси доценти, капитан А. Мирзаев даст кўтаришда олтин, 2-курс курсантлари Ш. Худойназаров, А. Юсупов, М. Баҳодиров эса силтаб кўтаришда кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Юқори савияда ўтган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати