Халқаро музейлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинди.
Тадбир Ички ишлар вазирлигининг пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги академик лицейлари, Ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва Академия оталиққа олган 121-сонли умумтаълим мактаби билан биргаликда ўтказилди.
Дастлаб ўқувчиларга таълим маскани тарихи, экспонатларга бой музей фаолияти, “Ватанпарварлик бурчаги” ҳақида маълумотлар берилди. Шундан сўнг Академия ҳаётидан ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш қилинди. Тадбир давомида ёшлар ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотлар, соҳа учун профессионал кадрлар тайёрлаш, замонавий таълим жараёнлари ҳақида ёрқин таассуротга эга бўлишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати