Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ўқув-тренинг муваффақиятли ўтди

23 Декабрь 2021, 08:12

2253

Ички ишлар вазирлиги академиясида Туркия Республикаси ИИВ Хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган машғулотлар якунига етди.

Тўрт кун давом этган ўқув-тренинг машғулотларида Академия профессор-ўқитувчилари ва магистратура тингловчилари уюшган жиноятчиликни тергов қилиш усуллари ҳамда кибер жиноятларни аниқлаш ва фош этиш йўналишлари бўйича касбий маҳоратларини оширдилар.

Хорижлик малакали мутахассислар томонидан уюшган жиноятчиликнинг замонавий кўринишлари, бу турдаги жиноятларни  тергов қилиш, кибер жиноятларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти, мазкур соҳага оид хорижий тажрибаларни Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари ва бошқа долзарб масалалар ҳақида тушунча берилди. Иштирокчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга Туркия тажрибаси ва амалиёти мисолида жавоб олишди.

Шунингдек, Туркия Республикаси ИИВ Хавфсизлик бош бошқармаси вакиллари Академия фаолияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун замонавий кадрлар тайёрлаш жараёни билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ўқув-тренинг  якунида барчага сертификатлар топширилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech