Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

25 Июль 2024, 06:07

484

Ички ишлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Ўқув-методик кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Онлайн форматда ўтказилган йиғилишда кенгашга аъзо сифатида қабул қилинган хорижий турдош олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишни академия бошлиғи Рустам Хатамов кириш сўзи билан очиб, ҳозирги глобаллашув шароитида халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришнинг долзарб аҳамияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган кенг қавромли ислоҳотлар, академияда йўлга қўйилган хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг асосий йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Ишчан руҳда ўтган йиғилишда кенгашнинг 2024/2025 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси, ҳамкорликда долзарб йўналишларга бағишланган маҳорат дарслари ва семинар тренинглар ташкил этиш, кенгаш қошида янги халқаро илмий-методик журнал таъсис этиш, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан академия бошлиғи ўринбосари Руфтулло Нигматов ва факультет бошлиғи Олимжон Матчaновнинг ахбороти тингланди. Шунингдек, Туркия полиция академияси, Беларусь Республикаси ИИВ академияси, Тожикистон Республикаси ИИВ академияси ҳамда Қозоғистон Республикаси ИИВ Олмаота академияси вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Йиғилиш якунида академия бошлиғи кенгаш фаолиятининг устувор жиҳатларига тўхталиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширишга, таълим жараёнига илғор ёндашувларни кенг татбиқ этишга, илм-фаннинг халқаро миқёсда интеграциялашувига хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек иштирокчилар муҳокама қилинган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорларни ижрога қаратишга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech