Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Устувор вазифалар ҳақида фикр алмашилди

12 Февраль 2022, 08:02

1726

Жиноят ишлари юритувига “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” ягона ахборот тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган давра суҳбатида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти вакиллари, Академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди.

Жиноят-процессуал ҳуқуқ ҳамда Дастлабки тергов ва криминалистика кафедралари ташаббуси билан ўтказилган тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган вазифалар юзасидан мулоҳазалар билдирилди.

Сўзга чиққанлар ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимида ишлаш тартиби, унинг ўзига хос хусусиятлари, бу борада юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари, ушбу тизимнинг афзалликлари хусусида атрофлича тўхталиб ўтишди. Мазкур соҳани такомиллаштириш, тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, айниқса инновацион таълим имкониятларини кенгайтириш масалалари тадбирнинг аҳамияти оширди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech