Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

УСТОЗЛАРГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ

01 Октябрь 2022, 07:10

1174

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида байрам тантанаси бўлиб ўтди. Тадбирда ўқув даргоҳи раҳбари, полковник Рустам Хатамов соҳа фидойиларининг шарафли меҳнатларини эътироф этди.

Дарҳақиқат, дунёдаги касблар орасида энг улуғи ва шарафлиси ўқитувчиликдир. Инсоннинг дунёга келиб улғайишида, аввало, ота-онаси сабабчи бўлса, машаққатли ҳаётда тўғри йўл топишида устоз-мураббийларнинг меҳнати беқиёс. Шу боис, барчамиз устоз ва мураббийларимизга суянамиз, улардан маънавий-руҳий қудрат оламиз.

– Бугунги кунда илм-фан ва таълим инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи таянчига айланди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам илм-фан ва инновация соҳаларини ривожлантиришга қаратилган туб ислоҳотлар амалга оширилди. Бундан кўзланган мақсад Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, мамлакатимиз ва халқимиз фаровонлигини таъминлашдир. Педагогик жамоамиз олдида таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, соҳа учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, Академиямизнинг халқаро рейтинги ва нуфузини янги босқичга олиб чиқиш каби устувор вазифалар турибди. Бунинг учун профессор-ўқитувчиларимиз ўз устида тинимсиз ишлаши, доимо изланиб яшаши, энг муҳими, чинакам ватанпарвар инсон бўлиши зарур, – деди Академия бошлиғи.

Байрам тадбирида самарали фаолияти билан ёшларни она Ватанга муҳаббат, хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашда муносиб ҳисса қўшаётган профессор-ўқитувчиларга Ички ишлар вазирлигининг идоравий мукофотлари ҳамда махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек Академия бошлиғининг буйруғи билан замонавий инновацион таълим ютуқларини оммалаштириб келаётган бир гуруҳ ходимлар фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Тадбир таниқли санъат усталари ва Академия бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг концерт дастури билан давом этди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech