Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Устозлар маслаҳати – шогирдлар камоли

06 Октябрь 2022, 03:10

1285

ИИВ Академиясида соҳа фахрийлари ҳамда тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган курсантлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

 “Уч авлод учрашуви”да истеъфодаги генерал-майор Мирсамад Адилов, истеъфодаги полковниклар Аброр Ибрагимов ва Сулаймон Валиев кўп йиллик касбий фаолиятлари давомида орттирган тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашдилар. Курсантларга ички ишлар органларида хизмат қилишнинг ўзига хос қийинчиликлари, жиноятчиларни “иссиқ изи”дан фош этиш машаққатлари, ёш ходимлар фаолиятида “устоз-шогирд” анъаналарининг ўрни ҳақида тавсиялар берилди.

Фахрийлик гаштини сураётган соҳа фидойилари давлатимиз томонидан кўрсатилаётган иззат-эҳтиром, айниқса ёши улуғ мураббийларга қаратилаётган эътиборни эътироф этишди. Жиноят-қидирув соҳасининг бўлажак вакилларига қонунийлик ва интизомга қатъий амал қилиш, тизим шаънига доғ туширирувчи иллатларга йўл қўймаслик, она Ватанимизга юксак садоқат билаш хизмат қилиш кераклигини айтиб ўтишди.

Тадбир давомида курсантлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, фахрийларга туҳфалар улашилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech