Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Устозлар маслаҳати ҳамиша керак

22 Октябрь 2022, 03:10

992

Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳини юксалтириш, уларга муносиб таълим-тарбия бериш, айниқса “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттиришда фахрийларнинг ҳиссаси катта.

Ички ишлар вазирлиги академиясида соҳа фахрийлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда курсантлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Шуҳрат” медали соҳиби, шоир Рустам Мусурмон сўз олиб, ёшлар камолотида устозлар меҳнатининг беқиёс ўрни, фахрийларнинг кўп йиллик меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳаёт тажрибаларини ёш авлодга ўргатиш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларга тўхталиб ўтди.    

Соҳа фахрийлари – истеъфодаги полковниклар Абдуғаффор Ортиқов, Сулаймон Валиев, Давлат Юсубов ички ишлар органларидаги хизмат даврларини ёдга олиб, касб машаққатларини енгиш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашишнинг ўзига хос қийинчиликлари ҳақида сўзлаб беришди. Катта авлод вакиллари ёшларни пухта билим эгаллашга чорлаб, ички ишлар органларида рақобатбардош кадрларга эҳтиёж тобора кучайиб бораётганини таъкидлашди. Айниқса хизмат фаолияти билан боғлиқ қизиқарли ҳаётий воқеалар курсантларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Тадбир давомида таниқли шоир ва таржимон Рустам Мусурмон шеърларидан тингланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech