Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Улар ибрат ва тажриба мактаби

12 Октябрь 2024, 05:10

212

“Кексалар ҳафталиги” муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Маънавият ва маърифат маркази мезбонлик қилган “Уч авлод учрашуви”га ички ишлар органларида кўп йиллик самарали хизмати билан ҳурмат-эътибор қозонган фахрийлар таклиф қилинди. Тадбирда соҳа фидойиларининг ҳаётий ўгитлари, ҳалол ва машаққатли меҳнат ортидан эришган ютуқлари тингланди. Фахрийлар тинчликни қадрлаш, Ватанни севиш, бурчга садоқатли бўлиш, қийинчиликларни бардош билан енгиш, оила ва ота-онани эъзозлаш, элу юртга ҳалол ва виждонан хизмат қилиш ҳақида мулоҳаза юритиб, курсант ёшларга қимматли маслаҳат бердилар. 

Шунингдек, академия Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва истеъфодаги офицерлар учун пойтахтимиздаги Ғалаба боғига саёҳат уюштирилди. Тадбир катта авлод вакилларига эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилди. Шу куни фахрийлар мажмуадан ўрин олган музей ва монументларни мириқиб томоша қилиб, дилдан суҳбат қуришди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech