Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Улар ибрат мактаби, хонадонимиз файзи

08 Май 2023, 06:05

1001

Ҳозирда ИИВ Академияси Фахрийлар кенгашининг тўрт юз нафарга яқин аъзоси бор. Тизимда кўп йиллар меҳнат қилган фахрийлар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан ҳамиша мамнун.

Хотира ва қадрлаш байрами арафасида Академия раҳбарияти ташаббуси билан яна бир хайрли тадбир ташкил қилинди. Фахрийлар кенгаши раиси Давлат Юсубов бошчилигидаги бир гуруҳ ходимлар жойларга чиқиб, тизим фидойилари ҳолидан хабар олишди.

Учрашув мароқли суҳбат ва тассуротларга бой ўтди. Кексаларнинг умр йўли, ибратли фаолияти, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, айниқса ёш авлодни тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси эътироф этилди. Байрам муносабати билан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, зарур дори-дармон воситалари топширилди.

– Кутилмаган йўқловдан беҳад хурсанд бўлдим, – дейди ИИВ Марказий госпиталида даволанаётган истеъфодаги подполковник Полвонназар Бердиев. – Юртимизда инсон қадри ҳар жиҳатдан юксалиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Давлатимиз томонидан барча қамлам вакилларига алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Хайрли ишга бош қўшган Академия раҳбариятига, қадрдон шогирдларимга миннатдорлик билдираман.  

Шунингдек, таълим муассасаси вакиллари хизмат пайтида ҳалок бўлган Ҳасанбой Мадримов, Аҳмаджон Отамуродов, Маҳмуд Каримовларнинг оила аъзоларини ҳам йўқлаб, меҳр-мурувват улашдилар. Бу каби тадбирлар барчага байрамона кўтаринки кайфият улашмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech