Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Уч авлод учрашуви

12 Декабрь 2023, 04:12

703

ИИВ академиясида фахрийлар ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Кекса авлод вакилларининг бой тажрибасини ўрганиш, эзгу фазилатларини ибрат сифатида кўрсатиш, таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирга бир гуруҳ ички ишлар органи фахрийлари таклиф қилинди.

Учрашув аввалида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидов сўз олиб, ёшларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш, жамиятимиз учун керакли кадрлар этиб тайёрлаш, айниқса тизимдаги кенг қавромли ислоҳотларни самарали татбиқ этишда фахрийларнинг кўп йиллик ҳаётий тажрибаси муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади.

 Академия курсантлари, идоравий академик лицей ва умумтаълим мактаби ўқувчилари, Жамоат хавфсизлиги университетида таълим олаётган ёшлар, ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилар иштирок этган тадбирда эл тинчлиги йўлида хизмат қилиш масъулияти ҳақида сўз борди.

Соҳа фахрийлари босиб ўтган касб йўллари, хизмат қийинчиликлари, эришган ютуқларига тўхталиб, ҳаётий воқеалардан сўзлаб бердилар. Ички ишлар органларининг янги қиёфасини яратиш йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги даврда ёш авлод вакиллари ҳар томонлама муносиб кадр бўлишлари зарурлиги таъкидланди.

Мотивацион руҳда ўтган тадбир давомида Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради. Меҳмонлар академияда яратилган замонавий шароитлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига жорий қилинган махсус техникалар, тизим тарихи ва бугуни акс эттган видеоролик билан танишдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech