Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Уч авлод учрашуви

06 Октябрь 2023, 02:10

909

ИИВ Академиясида ички ишлар органларининг тезкор-қидирув хизмати фахрийлари билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти вакиллари, Академия ихтисослик кафедраси профессор-ўқитувчилари ва “тезкор-қидирув фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар иштирок этди.

Сўз олганлар тезкор-қидирув хизмати фаолиятини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жиноятчиликка қарши курашиш, жамиятда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, айниқса фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда мазкур хизматнинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди. Академия таълим жараёнига татбиқ қилинган замонавий ёндашувлар, “устоз-шогирд” анъаналари асосида олиб борилаётган машғулотлар соҳани ҳар томонлама етук кадрлар билан таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Уч авлод учрашувида фахрийлар ҳам сўз олиб, устозларнинг кўп йиллик тажрибасидан унумли фойдаланиш, назарий билим ва амалий кўникмаларни пухта эгаллаш зарурлиги ҳақида ёшларга тавсия беришди. Тадбир сўнггида таълим самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фахрийлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Иқтидорли курсантлар томонидан тайёрланган саҳна кўриниши барчага манзур бўлди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech