Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Туркиялик мутахассисдан онлайн машғулот

11 Апрел 2026, 17:12

97

ИИВ академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат тренерлар гуруҳи учун халқаро тажриба алмашиш ва таълим сифатини янада юксалтиришга қаратилган навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди.

Онлайн машғулотни Туркия миллий полиция академияси ҳузуридаги Хавфсизлик фанлари институтининг Хавфсизлик стратегиялари ва бошқаруви кафедраси профессори Салиҳ Зеки Ҳакли олиб борди.

Машғулот давомида қардош мамлакат полиция таълими тизими, кадрлар тайёрлашнинг замонавий моделлари, хавфсизлик стратегиялари ҳамда бошқарув соҳасида қўлланилаётган илғор ёндашувлар хусусида батафсил маълумот берилди. Айниқса, таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, ходимларда касбий компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мастер-класс давомида профессор-ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда илғор хорижий тажрибанинг самарали жиҳатларини миллий таълим тизимига татбиқ этиш юзасидан таклифлар билдирдилар.

Бундай машғулотлар таълим жараёнини замон талаблари асосида такомиллаштириш, педагогларнинг касбий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech