Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Транспорт воситалари ўғирлиги қандай фош этилади?

28 Март 2023, 09:03

683

Россия Федерацияси ИИВ Краснодар университети билан биргаликда ташкил этилган навбатдаги онлайн машғулот йиғилганларда алоҳида қизиқиш уйғотда.

Ички ишлар органларида тезкор-қидирув фаолияти кафедраси доценти, полиция полковниги Вячеслав Стукалов ўтказган машғулот “Транспорт воситаларини ўғирлаш ва олиб қочиш боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ҳамда фош этиш” мавзуига бағишланди.

Хорижлик мутахассис мазкур турдаги жиноятларга тўхталиб, замонавий шароитда уларнинг янги кўринишлари пайдо бўлаётгани, транспорт воситалари билан боғлиқ ўғирликларни фош этишнинг самарали усулларини Россия тажрибаси мисолида тушунтириб ўтди. Шунингдек машғулот жараёнида жиноятчиликка қарши курашиш амалиётида қўлланилаётган техник воситалар намойиш қилинди.

ИИВ Академиясининг “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари, мутахассислик кафедраси профессор-ўқитувчилари қатнашган онлайн машғулот мавзуга доир савол-жавоблар билан давом этди.

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech