Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тожикистонлик курсантлар амалиётга йўл олмоқда

03 Июнь 2025, 10:06

115

ИИВ академиясининг ахборот-ресурс марказида видеоконференцалоқа шаклида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети раҳбарияти, ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари, саф қисми офицерлари, шунингдек Тожикистон томондан Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ҳамда курсантларнинг ота-оналари қатнашди.

Йиғилиш аввалида факультет бошлиғи, полвокник О. Матчанов сўз олиб, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона муносабатларни эътироф этди. Ўқув даргоҳида тожикистонлик курсантларнинг таълим олаётгани азалий ришталарнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.

Йиғилишда ўқув йили давомида амалга оширилган таълим жараёнлари, назарий ва амалий машғулотлар, маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари хусусида маълумот берилди. Шунингдек, томонлар курсантларнинг танишув-амалиётини самарали ташкил этиш, касбий кўникмаларни эгаллаши учун зарур шароитлар яратиш, амалиёт даврида шахсий хавфсизлик ва хизмат интизомига риоя қилинишини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Онлайн мулоқотда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакиллари ва курсантларнинг ота-оналари ҳам сўз олиб, ёшларнинг замон талаблари даражасида таълим олиши учун яратилган улкан имкониятлар учун самимий миннатдорлик билдирдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech