Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тизимга янгича ёндашувлар татбиқ қилинади

30 Май 2022, 09:05

1177

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги криминоген вазияти мураккаб маҳаллалар ўрганилмоқда.

Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида бўлиб ўтган йиғилиш маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасидаги устувор масалаларга бағишланди.

Айтиш жоизки, ҳуқуқбузарлик профилактикасини замон талаблари даражасида йўлга қўйишда маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори, ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг ҳамкорлигини кучайтириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Изчил ислоҳотлар натижасида мазкур фаолиятни такомиллаштиришнинг аниқ йўналишлари ишлаб чиқилиб, тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Йиғилишда ҳар бир маҳалланинг ижтимоий аҳволини таҳлилий ўрганиш орқали криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларнинг олдини олиш, бу борада маҳалла фаолларининг таклиф ва тавсиялари асосида самарали ёндашувларни ишлаб чиқиш, илмий асосланган ҳолда яратилган методик қўлланмаларни амалиётга кенг жорий қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек тумандаги “қизил ҳудуд” тоифасига киритилган маҳаллаларнинг муаммолари жойларга чиққан ҳолда ўрганилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech