ИИВ академияси магистратурасида соғликни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда соғликни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов, вазирлик мутасаддилари, магистратура профессор-ўқитувчилари ва тингловчилар иштирок этди.
Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳудудларда тиббий хизмат сифатини ошириш, соҳани рақамлаштириш ва юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, замонавий бошқарув тизимини шакллантириш, фармацевтика тармоғини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.
Вазир ўринбосари ислоҳотлар “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойилга қаратилганини таъкидлаб, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгилаб олинган устувор вазифаларга эътибор қаратди.
Учрашув сўнггида тингловчилар тизимдаги айрим муаммолар юзасидан фикр-мулоҳаза билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати