Айни кунларда аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада пойтахтимизинг Мирзо Улуғбек туманида ҳам самарали тизим йўлга қўйилган. Мутасадди ташкилотлар томонидан электр, газ ва сув таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар ўз вақтида ўрганилиб, ҳар бир муаммо ҳамжиҳатликда ҳал қилинмоқда.
Жорий йилнинг 24 январь ҳолатига кўра, бир сутка мобайнида истеъмолчиларга 84,9 минг куб метр газ, 110 минг метр куб ичимлик суви етказиб берилган. Аҳолидан тушган мурожаатлар асосида юзага келган носозликлар ўз вақтида аниқланиб, бартараф қилинган. Бундан ташқари, автомобиль йўллари, маҳалла ва хонадонлар атрофини муз қопламалардан тозалаш ишлари жадал давом эттириляпти.
Айтиш жоизки, мавсумни талофатсиз ўтказишга қаратилган чора-тадбирларга ИИВ Академияси ходимлари ҳам фаол ҳисса қўшишмоқда. Бунинг натижаси эса амалий саъй-ҳаракатларда намоён бўлаётир.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати