Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Тингловчилар учун амалиёт ташкил этилмоқда

27 Январ 2026, 17:44

72

Шу кунларда ИИВ академияси магистратураси тингловчилари ўқув модули якуни бўйича амалиёт ўташмоқда.

Амалиёт доирасида “ташкилий-стратегик бошқарув” ва “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги тингловчилари пойтахтимиздаги Инҳа университетида бўлди. Мазкур университет IT технологиялари мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган етакчи олий таълим муассасаси бўлиб, бу ерда ўқув жараёнлари халқаро стандартлар асосида олиб борилади. Университет қошида замонавий имкониятларга эга Киберхавфсизлик лабораторияси ташкил қилинган

Ташинув давомида тингловчиларга университетнинг кенг қамровли фаолияти, хусусан, киберхавфсизликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Малакали мутахасислар томонидан “Рақамли технологиялар дастурий таъминотининг имкониятлари” ва “Киберхавфсизликни таъминлашнинг дастурий воситалари” мавзуларида маҳорат дарслари ўтказилди.

Шу куни тингловчилар Рақамли технологиялар вазирлигида ҳам бўлиб, Ўзбекистондаги биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT park) фаолияти билан ҳам танишдилар. Соҳа вакиллари билан мулоқот чоғида ички ишлар органлари тизимини рақамлаштириш, жамоат хавфсизлиги таъминлашда қўлланилаётган замонавий ахборот тизимлари, бу борадаги асосий вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech