Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тингловчилар Сенат ялпи мажлисида қатнашдилар

25 Ноябрь 2023, 02:11

729

ИИВ Академияси магистратурасида таълим олаётган тингловчилар Олий Мажлис Сенати фаолияти билан танишдилар.

Тадбир доирасида Мудофаа ва хавфсизлик қўмитасида давра суҳбати ташкил қилинди. Қўмита раиси Қутбиддин Бурхонов мамлакатимизда кечаётган улкан ўзгаришлар, Сенат фаолияти, қонун муҳокамалари, сенатор сўрови ва ҳисобот тинглаш жараёнлари, ялпи мажлисларни ўтказиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтди. Ички ишлар органларининг халқчиллигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар даврида бошқарув кадрларига қўйилаётган замонавий талаблар, касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатлар юзасидан ўз мулоҳаза ҳамда тавсиялари билан ўртоқлашди.

Шундан сўнг тингловчилар Сенатнинг навбатдаги қирқ еттинчи ялпи мажлисида қатнашдилар. Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилган мажлисда сайлов ва референдум ўтказиш, давлат мулкини хусусийлаштириш, Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларини такомиллаштириш ҳамда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бошқа бир қатор қонунлар атрофлича муҳокама қилинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech