ИИВ Академияси магистратурасининг “Ташкилий-стратегик бошқарув” ҳамда “ташкилий-тактик бошқарув” йўналишида таълим олаётган тингловчилар 3-12 июнь кунлари битируволди малакавий амалиётга жалб қилинди.
Вазирлик таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлинмаларида ташкил этилган амалиёт даврида тингловчиларга бевосита биринчи раҳбарлар мураббий этиб бириктирилди. Бунда тингловчиларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларда ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга оид бошқарув фазилатларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, тингловчилар жойлардаги сектор ва маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳоли билан самарали ишлаш, ҳудудларни ривожлантириш, жамоат тартибини сақлаш, ижтимоий профилактикани амалга ошириш, жиноятчиликни жиловлаш бўйича ҳудудлар тажрибасини ўрганиб, ўқиш давомида эгаллаган назарий билимларини янада мустаҳкамлади.
Тингловчилар билан таълим жараёнида интерфаол ёндашувлар асосида олиб борилган машғулотлар, айниқса бошқарув маҳоратини шакллантиришга қаратилган ўқув курслари малакавий амалиёт давомида зарур касбий билим ва кўникмаларни оширишга хизмат қилди.
Амалиёт якунлари бўйича ҳар бир тингловчидан синовлар қабул қилинди. Мазкур синов натижаси асосида улар якуний давлат аттестацияси ва магистрлик диссертацияси ҳимоясига қўйилади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати