Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тингловчилар малака оширди

01 Июнь 2024, 07:06

357

Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олаётган магистрлар учун Россия Федерацияси ИИВ Бошқарув академиясида қисқа муддатли ўқув курси ташкил қилинди.

Ўқув курсини Бошқарув академияси бошлиғи, полиция генерал-лейтенанти Сергей Синенко очиб, таълим муассасалари ўртасидаги алоқалар кадрлар малакасини ошириш, илғор тажрибаларни алмашиш учун улкан имконият яратаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришнинг долзарб йўналишларига бағишланган интерфаол дарслар, амалий ва кўргазмали машғулотлар ташкил қилинди. Тингловчилар жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларни бошқариш, замонавий таҳдид ва хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича малака ошириб, ситуацион ўқув маркази имкониятлари билан танишдилар.

Машғулотлар якунида ўтилган мавзулар таҳлил қилиниб, профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Ўқув курси иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech