ИИВ Академиясида хатшунослик ва лингвистик экспертизаларнинг замонавий имкониятларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари, Академиянинг Ўзбек тили ва хорижий тиллар, Криминалистик экспертизалар кафедралари профессор-ўқитувчилари, “эксперт-криминалистика фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар иштирок этди.
Соҳа вакиллари ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни эътироф этиб, ҳужжатларнинг суд-экспертлик тадқиқотлари, хусусан, хатшунослик ва лингвистик экспертизаларнинг ҳозирги имкониятлари, соҳага татбиқ қилинаётган илғор янгиликлар, амалга оширилаётган тадқиқотлар ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Тадбир давомида “эксперт-криминалистика фаолияти” ихтисослик йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган таълим жараёнлари ҳақида меҳмонларга маълумот берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати