ИИВ Академиясида “Она тили – миллат маънавиятининг мустаҳкам пойдевори” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Тилшунос ва филолог олимлар билан ҳамкорликда ташкил қилинган анжуманда ўзбек тилининг нуфузини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар ҳақида фикр алмашилди.
Тадбирни Академия бошлиғи ўринбосари, подполковник Бобур Дадажонов очиб, она тилимизнинг қадри ва нуфузини янада ошириш борасидаги давлат сиёсати изчил самара бераётганини, барча соҳалар қатори, ички ишлар органлари тизимида ҳам давлат тилида иш юритилишини таъминлашда муҳим ўзгаришлар рўй берганини таъкидлади.
Анжуманда “Ўзбек тилининг юксалиш йўли”, “Давлат тилини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”, “Тилшунослик масалалари истиқболлари”, “Она тилининг тарбиявий-ахлоқий жиҳатлари”, “Фавқулодда вазиятларни бошқариш ва олдини олиш соҳасида давлат тилининг қўлланилиши” ва бошқа мавзуларда маърузалар қилинди. Соҳа мутахассислари ва курсант ёшларнинг таклиф ҳамда мулоҳазалари тингланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати