Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тезкор-қидирув фаолиятига бағишланди

17 Ноябрь 2023, 07:11

945

ИИВ Академиясида бўлиб ўтган илмий-амалий конференция ички ишлар органлари томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг долзарб муаммоларига бағишланди.

Анжуманда Ички ишлар вазирлигининг тегишли соҳавий хизматлари билан бир қаторда, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Божхона институти ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси вакиллари иштирок этди.

Соҳа вакиллари тезкор-қидирув фаолиятини такомиллаштириш, тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш, соҳага оид қонунчилик масалаларини муҳокама қилиб, айрим муаммоларнинг ечимларига қаратилган таклиф ва тавсияларини билдирдилар. 

Мазкур соҳанинг илмий асосларини ривожлантириш, жиноят-процессуал қонунчиликдаги такрорланувчи нормаларни алоҳида тартибда белгилаш, уни тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар билан такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech