Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Терроризмга қарши халқаро ҳамкорлик

4 Ноябр 2026, 21:56

44

ИИВ академиясида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ҳамда Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан брифинг ўтказилди.

Терроризмга қарши курашишда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда хорижий экспертлар, дипломатик корпуслар, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир аввалида БМТ Бош котиби ўринбосари вазифасини бажарувчиси Александр Зуев, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ (UNRCCA) раҳбари Каха Имнадзе ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Рустам Хатамовнинг чиқишлари тингланди. Нуфузли анжуман глобал шароитда терроризм ва экстремизм таҳдидларининг олдини олиш, минтақавий муаммоларга ечим топиш, ҳамкор давлатларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш йўлида мулоқот майдони бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Брифингда Ўзбекистон ва БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича “йўл харита” доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги режалар тақдимот қилинди. Шунингдек халқаро ташкилотнинг терроризмга қарши курашишда минтақа давлатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган глобал дастурлари, лойиҳалари ва қўшма ташаббуслари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур йўналишда амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистоннинг фаол ташаббуслари алоҳида эътироф этилди.

Хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан глобал чақирув ва таҳдидларга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий консенсусни мустаҳкамлаш, янги устувор йўналишлар ва самарали механизмларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ходимлари учун ўқув курсларини ташкил этиш, илғор тажрибаларни алмашиш, ҳамкор давлатларнинг салоҳиятини ошириш муҳимлиги айтиб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech