Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Тенгқурлар стол теннисидан баҳслашди

28 Март 2026, 19:15

91

ИИВ академияси турдош олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақасига мезбонлик қилди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ушбу спорт турини янада оммалаштириш мақсадида уюуштирилган мусобақада 8 та олийгоҳ вакиллари қатнашди.

Якунда яккалик баҳсларида Қуруқликдаги қўшинлар институти курсанти Жавоҳир Нуралиев, ИИВ академияси курсантлари Санжарбек Эсиргапов ва Исломжон Ҳайитбоев фахрли ўринларни қўлга киритди.

Жуфтлик баҳсларида эса ИИВ академияси биринчи, Қуруқликдаги қўшинлар институти иккинчи, Жамоат хавфсизлиги университети учинчи бўлди.

Тадбирдан сўнг ғолиб ва совриндорларга кубок, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech