Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшлар

13 Май 2023, 08:05

1034

Самарқанд вилоятида таваллуд топган Саматжон Самадов Ички ишлар вазирлиги академиясининг иқтидорли курсантларидан. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган Саматжонга нафақат тенгдошлари, балки у туғилиб вояга етган ургутлик ёшлар ҳам ҳавас қилади.

Аъло баҳоларга ўқиётган курсантимиз ўтган йили “Ички ишлар вазири стипендиати” фахрий ёрлиғига сазовор бўлиб, ота-онаси Қодир ака ва Дилрабо опани қувонтирган эди. Куни кеча оила вакиллари галдаги хушхабарни шоду хуррамлик билан қарши олишди. Маҳалла фаоллари, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори ҳамроҳлигида хонадон эгаларига миннатдорлик мактуби топширилди. Қувонарлиси, Саматжон билан бир сафда турган яна беш нафар курсантнинг ота-оналари ҳам миннатдорлик сўзларига лиммо-лим мактубларни қабул қилиб олишди...

Академия Маънавият ва маърифат марказида ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Таълим муассасалари бўйича бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбир қувончли лаҳзалар намойиш этилган видеолавҳалар билан бошланди. Курсантлар, саф қисми офицерлари, ёшлар етакчилари иштирок этган тадбирда бўлим бошлиғи, подполковник Ўткирбек Қосимов сўз олиб, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг таълим олиши, ўз иқтидорини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш долзарб вазифалардан бири эканлигини таъкидлади. Билим олишга интилиши, юксак салоҳияти, ватанпарварлиги, фидойилиги билан намуна бўлаётган курсантларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар кўлами янада кенгайиши айтиб ўтилди.

Тадбирда ўз тенгдошларини янги марралар сари руҳлантириб келаётган курсантлар ҳам сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз билдирган юксак ишончни муносиб оқлашга, ички ишлар органлари учун профессионал кадр бўлиб етишишга ваъда бердилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech