Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тенгдошлар мулоқоти

11 Август 2023, 08:08

946

Шу кунларда Россия Федерациясининг турдош олий ўқув муассасаларида таълим олувчи бир гуруҳ ёшлар ИИВ Академиясида меҳмон бўлиб туришибди.

Таълим муассасасида улар учун турли учрашувлар, ўзаро тажриба алмашишга қаратилган машғулотлар, ватанпарварликни тарғиб қилувчи тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шу мақсадда ўтказилган галдаги тадбирда тенгдошлар ўзаро мулоқот қилишди. Учрашувда ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлашда миллий ва хорижий тажрибанинг ўзига хос жиҳатлари, замонавий таълимга татбиқ қилинаётган илғор ёндашувлар, жиноятларнинг янги турлари, уларнинг олдини олиш ва фош этишда пухта билим ва амалий кўникмаларнинг ўрни, шунингдек ёшлар фаолиятига оид бошқа қизиқарли мавзулар юзасидан фикр алмашилди. Академия курсантлари таълим жараёнидаги ислоҳотлар, курсантларга яратилган кенг имкониятлар, уларнинг халқаро фан олимпиадалари, танлов ва спорт мусобақаларида эришаётган ютуқлари хусусда сўзлаб, келгусидаги улкан мақсадлари билан ўртоқлашдилар.     

Айтиш жоизки, хорижда ўқиётган ёшларимиз нафақат Академия ҳаёти, балки пойтахтимизнинг маданий-маърифий масканлари билан ҳам танишиб, таътил кунларини мазмунли ўтказмоқдалар. Айниқса тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилаётган машғулотлар уларнинг касбий фазилатлари ҳамда салоҳиятини юксалтиришда айни муддао бўлмоқда.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech