Пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейи буюк соҳибқирон Амир Темурнинг серқирра ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи маърифий масканлардан бири саналади.
“Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари музей экспозициялари билан танишдилар. Амир Темур ва темурийлар даврига оид кўплаб ноёб қўлёзмалар, турли буюм ва осори-атиқалар мавжуд бобокалонимизнинг моҳир саркарда, адолатпеша ҳукмдор, илм-фан ва бунёдкорлик ҳомийси сифатида тарихда ўчмас из қолдирганини яна бир карра намоён этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати