Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Тарихий тафаккур миллий ўзликни англатади

15 Октябр 2026, 19:58

83

Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси маркази бой тарихимиз ва замонавий тараққиётимизни намоён этувчи улуғвор маскандир.

Ушбу марказ дунёнинг энг гўзал музейлари қаторидан ўрин олгани бежиз эмас. Мажмуада сақланаётган бебаҳо дурдоналар наинки юртдошларимиз, балки Ўзбекистонга келаётган хорижий меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ёшлар куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва курсантлари марказга саёҳат қилиб, бу ердаги экспонатлар билан яқиндан танишдилар.

Саёҳат чоғида уч минг йиллик тарихимиз мобайнида юртимиз ҳудудида шаклланган цивилизациялар, буюк аждодларимизнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, асрлар қаъридан ўтиб келаётган миллий маданий меросимиз ҳақида маълумот берилди. Марказда йўлга қўйилган рақамли ва интерактив технологиялар ёшларда шонли тарихимизни замонавий ёндашувлар билан ҳамоҳанг равишда ўрганишга хизмат қилди.

Зеро, тарихий тафаккур миллий ўзликни англашга, ёшларни умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, уларнинг ватанпарварлик руҳини юксалтиришга туртки беради.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech