Аҳоли орасида маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тарғибот ишларини самарали ташкил этиш жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “Ботирма” ва “Катта Қозиробод” маҳалла фуқаролар йиғинида учрашувлар ташкил этишди. Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари етакчилари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этган очиқ мулоқотда ҳудудлардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ҳамда жиноятчиликни жиловлаш масаласи муҳокама марказида бўлди.
Тарғиботда фуқароларнинг ҳуқуқий дунёқарашини юксалтириш, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласи устувор вазифалардан эканлиги, ҳуқуқий тарғибот тизимининг самарали механизмлари яратилганлигига қарамай, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўплиги айтилди. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли орасида қонунга ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш, мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этишда “Ўрикзор” маҳалласи мисолида яратилган “фуқаробай” ишлаш методикасини кенг тарғиб қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Бундан ташқари, таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод туманидаги “Аҳмад Дониш” маҳалласида ҳам учрашув ўтказилиб, профилактика инспекторлари фаолиятини замон талаблари даражасида ташкил этиш борасида фикр алмашилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати