Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тарғибот ва амалий машғулотлар

11 Декабрь 2021, 07:12

2192

ИИВ Академиясининг Автомобиль тайёргарлиги кафедраси ташаббуси билан пойтахтнинг Юнусобод туманидаги 274-ўрта умумтаълим мактабида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда пиёдалар, йўловчилар, ҳайдовчи ва бошқа ҳаракат қатнашчиларининг вазифа ҳамда мажбуриятлари ҳақида ўқувчиларга маълумот берилди. Йўлларнинг қатнов қисмини кесиб ўтишда пиёдалар томонидан йўл қўйилаётган қоидабузарликлар амалий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

Шунингдек кафедра томонидан кундузги таълим 224-ўқув гуруҳи курсантлари учун “Йўл-транспорт ҳодисаси жойини ўрганишнинг хусусиятлари” мавзуида амалий машғулот ташкил қилинди. Унда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бўлим бошлиғи, подполковник А.Абдуллажонов мавзуни амалий жиҳатдан ёритиб берди. Тизимга жорий қилинаётган янги технологиялар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда хорижий мамлакатлар тажрибасини борасида билдирилган мулоҳазалар курсантлар учун фойдадан холи бўлмади.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech