ИИВ Академиясининг тажрибали профессор-ўқитувчилари ва ташаббускор иқтидорли курсантларидан иборат “Тарғиботчилар” гуруҳи томонидан жойларда “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остида учрашувлар ўтказилмоқда.
Ёш авлоднинг ватанпарварлик, фидойилик, юртга дахлдорлик, мардлик фазилатларини юксалтириш, уларда ёт ғояларга қарши иммунитетни кучайтиришга қаратилган галдаги тарғибот тадбири ИИВнинг Тошкент вилоятидаги академик лицейида ташкил этилди.
Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан янгиланишлар, хусусан, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва устувор жиҳатлари, коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий принциплари, коррупцияни олдини олишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш йўллари, таълим тизимида ёшлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида маърузалар қилинди.
Лицей ўқувчилари курсантлар билан мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати