Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Тараққиёт” жиноятдан холи бўлиши керак

03 Март 2023, 09:03

988

“Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида, энг аввало, аҳоли муаммоларига эътибор қаратиш ва ҳал этиш вазифалари турибди. Бунинг учун ҳар бир ҳудуд, маҳаллада ишни манзилли ташкил этиш, ечимини кутаётган масалаларга имкон қадар ечим топиш лозим.

ИИВ Академияси ишчи гуруҳининг “Тараққиёт” маҳалласидаги фаолияти гулистонликлар учун фойдали мулоқотларга бой бўлди. Маҳалланинг криминоген вазиятини ўрганиш жараёнида фуқароларни ташвишга солаётган кўплаб муаммолар тингланди. Маҳалла осойишталигига таъсир кўрсатаётган сабаблар муҳокама қилиниб, жиноятларнинг олдини олиш борасидаги профилактик ишлар самарадорлиги ўрганилди.

Маҳалла фаолларининг айтишича, ўтган йили маҳалла ҳудудида 17 та жиноят содир қилинган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Бу ҳам ҳамжиҳатликда олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижаси. Бироқ маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлаштириш учун криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларга бутунлай барҳам бериш лозим.

Академия вакиллари ички ишлар органлари ва секторлар мутасаддилари, маҳалла “бешлиги” вакиллари билан ҳар бир муаммони жойларга чиқиб ўрганишди. Жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда “фуқаробай” ишлашнинг самарали механизмларини амалиётга татбиқ этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Биринчи навбатда, криминоген вазият барқарорлигини сақлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳоли муаммоларига эътибор қаратиш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech