Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Танловнинг дастлабки босқичи бўлиб ўтди

26 Сентябрь 2023, 08:09

1256

“Ёш китобхон” танлови ёшларнинг китобга бўлган қизиқиш ва интилишини қўллаб-қувватлаш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Маънавий-маърифий тадбирнинг ИИВ Академиясида ўтказилган дастлабки босқичида мингдан ортиқ курсант ва ёш ходимлар фаол қатнашди. Танлов низомига кўра, иштирокларга ўзбек миллий адабиётидан саралаб олинган 50 та асар бўйича тузилган 25 та тест саволи берилди.  

Китобхонлар баҳси якунида 1-ўқув курси курсанти Қувончбек Кутлумуродов ва 3-ўқув курси курсанти Оқилхўжа Нозирхўжаев ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг 15-19 ҳамда 20-30 ёш иштирокчилари ўртасида бўлиб ўтадиган кейинги (сектор) босқичига йўл олди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech