ИИВ Академиясида аралаш жанг санъати (ММА) вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ички ишлар органларида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида ёшларни ушбу спорт тури билан яқиндан таништириш, халқаро мусобақаларда зафар қучаётган спортчиларимиз ютуқларини оммалаштириш мақсадида ташкил қилинган тадбир курсантларда катта қизиқиш уйғотди.
Унда сўз олганлар юртимизда аралаш жанг спорт турларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, спортчиларимиз эришаётган ютуқлар ҳақида гапириб ўтишди.
Таниқли спортчилар аралаш жанг санъатининг ўзига хос хусусиятлари, техник ва тактик маҳоратни ошириш йўллари, ғалабага эришишда ҳар бир спортчидан талаб этиладиган муҳим жиҳатлар ҳақида сўзлаб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати