ИИВ Академиясида барпо этилган “Буюк соҳибқирон Амир Темур” синфхонасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси, “Зулфия” мукофоти соҳибаси Гулжамол Асқарова иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Тарбиявий ишларни ташкил этиш бўлими ходималари, ўқув-саф қисми қизлар отряди офицерлари ҳамда курсант қизлар иштирок этди.
Таниқли адиба хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилаётган устувор вазифаларга тўхталиб, курсант қизларга замонавий таълим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берди. Қизғин мулоқот давомида қизлар тарбиясининг муҳим жиҳатлари, айниқса ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, турмушга тўғри тайёрлаш, келажакда етук мутахассис этиб камол топтириш муҳимлиги таъкидланди.
Шоиранинг энг сара ижод намуналари йиғилганларга жўшқин кайфият улашди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати