Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Таниқли ижодкорлар ёшлар ҳузурида

19 Октябрь 2024, 10:10

152

“Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир курсантларнинг адабиётга, китоб мутолаасига бўлган иштиёқини янада кучайтиришга хизмат қилди.

Ички ишлар вазирлиги академиясининг маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган учрашувда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоира Гулжамол Асқарова, Гулбаҳор Жумаева, “Жадид” газетаси адабий ходими Ифтихор Хонхўжаев қатнашди.

Таниқли адиблар адабиёт ва сўз қадри, комил инсон тарбияси, Ватанни севиш, юртга дахлдорлик билан яшаш, китобга ошно бўлиш хусусида мулоҳаза юритиб, ўз ижод намуналаридан ёшларни баҳраманд этдилар. “Маърифат улашиб” тадбирлари ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг маънавий оламини бойитишда мустаҳкам кўприк бўлаётгани эътироф қилинди.

Учрашув давомида иқтидорли курсантлар ҳам шеърий чиқишлари ва саҳна кўринишлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашдилар.

Шу куни меҳмонлар академия фаолияти билан танишиб, таълим жараёнидаги янгиланишлар, ёшлар учун яратилган шароитлар, маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо беришди.

 

 

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech