Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Таълимни ривожлантириш – тараққиёт омили

05 Октябрь 2024, 06:10

288

ИИВ академиясида “Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида таълим сифатини ошириш тенденциялари: муаммо ва ечимлар” мавзуига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда вазирлик Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси вакиллари, жойлардаги ўқув муассасалари раҳбарлари, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш кадрлар, соҳа мутахассислари ва бошқалар иштирок этди.

Анжуманни академия бошлиғи ўринбосари, подполковник Турғун Кучкаров очиб, таълимни ислоҳ қилиш орқали инсон капиталини ривожлантириш Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим стратегик йўналиши эканлиги, мазкур конференция соҳа учун кадрлар тайёрлаш масаласидаги муаммоларнинг амалий ечимларига қаратилганини таъкидлаб ўтди.

Ишчан руҳда ўтган конференцияда вазирлик таълим муассасалари фаолиятидаги ютуқ ва муаммолар, академик лицейларда ўқув-методик жараённи мувофиқлаштиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ҳудудларда олий таълимга қамров даражасини ошириш, ҳуқуқшунослик фанларини ўқитишда педагогик инновация ва инновацион фаолият узвийлигини таъминлаш, ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Айни фаолиятдаги долзарб масалалар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан маърузалар тингланди. Академик лицейларда таълим сифатини ошириш, кадрлар тайёрлашнинг яхлит ва узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech