Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Таълимда тилларни ўқитиш: муаммо ва ечимлар

05 Декабрь 2022, 04:12

1246

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сон қарорида таълим сифатини тубдан ошириш, чет тилларини ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, соҳага малакали педагогларни жалб этиш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб Ички ишлар вазирлиги академиясида “Таълимда тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари: муаммо, таҳлил ва ютуқлар” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги академиялари профессор-ўқитувчилари, тилшунос олим ва мутахассислар, шунингдек таълим муассасаларида ўқиётган ёшлар иштирок этди.

Соҳа вакиллари таълимда тилларни ўқитишнинг долзарб муаммолари, хорижий тилларни ўқитишнинг инновацион имкониятлари, таълим жараёнида анъанавий ва ноанъанавий ёндашувлардан фойдаланиш, тил ўрганишда мустақил таълимнинг аҳамияти, фаолиятни ўқув-методик жиҳатдан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар хусусида атрофлича фикр алмашдилар. “Давлат тилини ўқитишнинг долзарб муаммолари”, “Ҳозирги ўзбек терминологиясини тартибга солиш муаммолари ва ечимлари”, “Инглиз тилини хорижий тил сифатида ўқитишда мақолларнинг паремиопрагматик роли”, “Бўлажак юристларнинг ахлоқий фазилатларини шакллантиришда нутқ маданиятининг ўрни” каби мавзуларга бағишланган маърузалар тингланди. Мутахассислар томонидан тилларни ўқитишнинг самарали йўлларига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech