ИИВ Академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданият кафедраси томонидан пойтахтимиздаги 1-сонли идоравий академик лицейда тадбир ўтказилди.
Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида белгилаб олинган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, ёш авлод таълим-тарбиясини замон талаблари даражасида ташкил этиш, соҳа вакилларининг педагогик маҳоратини юксалтириш, ўқув жараёнига илғор ёндашувларни татбиқ этиш тадбирнинг асосий мақсади саналади.
Тадбирда тарих фанлари доктори, доцент Музаффар Тожибоев ва психология фанлари номзоди, доцент Рустам Душанов сўз олиб, муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифаларнинг пировард мақсади, мамлакат тараққиётида таълим-тарбиянинг ўрни, айниқса ҳозирги мураккаб даврда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол шахс этиб тарбиялашнинг долзарб аҳамияти, ўқувчи ёшларнинг ватанпарварлик туйғулари ва ахлоқий-психологик сифатларини шакллантириш, уларни бузғунчи ёт ғоялар таъсиридан асраб-авайлашда таълимнинг самарали ёндашувларини қўллаш ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
Мулоқот қизғин мунозара руҳида давом этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати