Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Талаба ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғиботлар

30 Сентябрь 2024, 09:09

143

Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари томонидан пойтахтимиздаги таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бўлиб ўтган тадбир гиёҳвандлик иллатига бағишланди. Унда сўзга чиққанлар гиёҳвандлик воситаларининг турлари, ёшлар орасида тарқалиш йўллари, ушбу иллатга ружу қўйишнинг салбий оқибатлари, мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қавровли чора-тадбирлар ҳақида маъруза қилдилар.

Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университетига қарашли талабалар турар жойида ўтказилган учрашув ҳам қизиқарли ўтди. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, янгиланаётган жамиятимизда ёшларнинг ўрни, Ватанга муҳаббат ва садоқат, дахлдорлик туйғуларининг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Тарғибот тадбирлари давомида талаба ёшлар ҳуқуқий билимларини бойитиб, ўзлари қизиққан саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech